Иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва янгилаш жараѐнида аҳолини иш билан таъминлаш долзарб масалалар қаторига киради. Бозор иқтисодиѐти
даврида миллий иқтисодиѐт барқарорлигига эришиш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан ресурсларнинг, жумладан меҳнат ресурсларининг тўлиқ бандлилигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ. Яратилаѐтган кенг қамровли иш ўринлари меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш имконини бермоқда.
В данной статье проанализирована ситуация рынке труда Кашкадарьинской области, определены социально-экономические факторы влияния на рынок труда, а так же разарботаны предложения и рекомендации для совершенствования эффективной деятельности регионального рынка труда.
Мамлакатимизда меҳнат ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш республикамизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Меҳнат ресурслари сони жадал ўсиши, уларнинг таркибида ѐшларнинг салмоғи юқорилиги, қишлоқ жойларида кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг мавжудлиги ишсизлик муаммосига жиддий муносабатни талаб этилади.